Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳиндистонда «қора моғор» ортидан «оқ моғор» пайдо бўлди: янада хавфли

Ҳиндистонда «қора моғор» ортидан «оқ моғор» пайдо бўлди: янада хавфли

Фото: Public Domain

Ҳиндистонда коронавирус билан боғлиқ вазиятнинг ёмонлашуви фонида мукормикоз ёки «қора моғор» касаллиги тарқалиши бошланганди. Энди эса коронавирус билан касалланганларга «оқ моғор» хавф солмоқда, бу ҳақда Патна шаҳридаги тиббиёт коллежи мутахассислари огоҳлантиришмоқда.

Маълумот учун: «қора моғор» — бурун, кўз ва нафас олиш тизимига таъсир қилувчи инфекция. Касаллик бурун бўшлиғи ва унга ёндош аъзоларда ривожланиб, тарқалади. Беморлар вақтида даволанмаса тўсатдан ўлим содир бўлиши мумкин. Энг хавфли томони, «қора моғор»дан ўлим даражаси коронавирусдан кўра анча кўп. Мутахассисларга кўра, ушбу касаллик асосан иммунитети паст кишиларни нишонга олади.


Мавзуга оид: Россияда хавфли «қора моғор» касаллиги қайд этилди


Хўш, «оқ моғор» нима унда?

Патналик шифокорларга кўра, юқорида тилга олинган тиббиёт коллежи шифохонасида «оқ моғор»га чалинган тўрт нафар бемор даволаняпти.

«Оқ моғор» мукормикоз, яъни «қора»сига нисбатан хавфлироқ, замбуруғли янги касаллик ўпка, ошқозон, буйрак, мия ҳамда тери ва тирноқларга ўткирроқ таъсир ўтказади, деб ёзмоқда «The Times of India».

«Оқ моғор»га чалиниш хавфи юқорилар: иммунитети паст бўлганлар, COVID-19га чалинганлар ёки уни бошдан ўтказганлар ҳамда қандли диабет каби сурункали хасталиклари бор кишилар.

Шифокорларга кўра, «оқ моғор» кучайиб кетса, ўлимга олиб келади.

Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистоннинг икки штатида айни пайтда «қора моғор» пандемияси эълон қилинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг