Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳиндистонда муссон ёмғирлари оқибатида камида 50 киши қурбон бўлди (фото)

Ҳиндистонда муссон ёмғирлари оқибатида камида 50 киши қурбон бўлди (фото)

Фото: AP/Reuters

Ҳиндистонда кучли муссон ёмғирлари оқибатида юзага келган сув тошқинлари сўнгги уч кун ичида камида 50 кишининг ҳаётига зомин бўлди. Бу ҳақда мамлакат ҳукумати маълумотларига асосланиб Reuters хабар берди.

Ҳимолий тоғларига туташ Ҳимачал-Прадеш штатида жала оқибатида қурбонлар сони 36 кишига етган. Яна бир тоғли қўшни Уттаракҳанд штатида давомли ёмғирлар юзага келтирган тошқинларда 4 киши ҳалок бўлган, 13 киши бедарак йўқолган.  Мамлакат шарқидаги Одиша (собиқ Орисса) штатида эса қурбонлар сони камида 6 нафарни ташкил этмоқда. Жаркҳанд штатининг Рамгарх тумани маъмурлари хабарига кўра, 20 август куни Налкари дарёси ўзанидан чиқиб кетиши оқибатида 5 киши сувда оқиб кетган.

Одишада сув тошқинлари салкам 800 минг кишининг ҳаётига таъсир қилди, минглаб одамлар уйларини ташлаб чиқишга мажбур бўлишган. Жала-ёмғир электр ва сув таъминотини ишдан чиқариб, йўлларга катта зиён етказган. Ушбу штатда 120 минг киши хавфсиз ҳудуларга эвакуация қилинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг