Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳиндистонда кўплаб инсонлар кўчки қурбонига айланишди

Ҳиндистонда кўплаб инсонлар кўчки қурбонига айланишди

Фото: «ndtv.com»

Сешанба куни Ассам штатида кўчки оқибатида 20 га яқин одам ҳалок бўлди, дея хабар берди «NDTV» телеканали.

Телеканал манбаларига кўра, Качар ва Хайлаканди ҳудудларида етти кишидан, Каримганжда олти киши ҳаётдан кўз юмган. Фожиа юз берган жойга қутқарув гуруҳлари жалб этилган. Шунингдек, жабрланганлар борлиги ҳақида ҳам хабарлар тарқатилган, фақат уларнинг аниқ сони маълум эмас.

Штатгача етиб келган «Ампан» тайфуни кучли ёмғирларга сабаб бўлган, дарёларни тошириб, кўчкиларни келтириб чиқарган. Маълумотларга кўра, 24 минг гектардан зиёд майдон сув остида қолиб кетган, инфратузилма, кўприк ва йўлларга шикаст етган.

Штат маъмуриятининг таъкидлашича, 372 мингдан зиёд киши сув тошқинидан жабрланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг