Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳиндистонда COVID беморлари даволанаётган шифохонадаги ёнғинда 13 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистонда COVID беморлари даволанаётган шифохонадаги ёнғинда 13 киши ҳалок бўлди

Фото: «Ctv.by»

Ҳиндистондаги шифохонада ёнғин пайтида 13 бемор вафот этди, дея хабар берди Mumbai Mirror газетаси.

Ҳиндистоннинг Махараштра штати пойтахти Мумбай шаҳри яқинида коронавирусга чалинганлар учун мўлжалланган шифохонада ёнғин келиб чиққан. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса тунги соат учда жонлантириш бўлимида портлаш туфайли содир бўлган.

Маълум қилинишича, воқеа жойига ўт ўчирувчилар ва қутқарувчилар етиб боришган ва соат 05:20да ёнғин ўчирилган. Ҳозирда ёнғин оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

21 бемор бошқа шифохонага кўчирилди. 13 нафар вафот этганлар орасида 8 эркак ва 5 аёл бор. Улардан 6 нафари кексалар эканлиги аниқланди. Яқин вақт ичида ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ушбу ҳодисани текширади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг