Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Вазир халқаро йиғилишга велосипедда борди

Вазир халқаро йиғилишга велосипедда борди

Фото: «Times of India»

Ҳиндистон соғлиқни сақлаш вазири Харш Вардхан Нью-Дели жанубидаги меҳмонхонага бориш учун 6 километр масофани велосипедда босиб ўтди. «Regnum»нинг хабар беришича, у ерда ЖССТ ҳудудий бюроси соғлиқни сақлаш вазирларининг 72-учрашуви ўтказилаётганди.

Вардхан бошқа мамлакат вазирлари билан бирга йога машғулотида ҳам иштирок этган.

Таъкидлаш жоизки, ҳинд вазири соғлом турмуш тарзининг фаол тарғиботчиси саналади. У ҳар куни уйидан ишигача велосипедда 2 километр йўл босади.

«Жагран» ҳинд янгиликлар агентлиги маълумотига кўра, вазир мазкур тадбирда сўзга чиқиб, Ҳиндистон ҳукумат даражасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишни қўллаб-қувватлашини таъкидлаган. «Бош вазир Нарендра Моди жисмоний фаолликни тарғиб қилиш бўйича фаол ҳаракатларни бошлаб юборган», — дейди у.

«Биз ўзимиз соғлом турмуш тарзига риоя этишимиз ва буни бошқалар орасида тарғиб қилишимиз лозим», — дейди у бошқа давлатлар вакилларига.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг