Ҳиндистон шарқида жангарилар ҳужуми натижасида олти полициячи ҳалок бўлди
Ҳиндистоннинг Жаркханд штатида полициянинг махсус бўлинмаси олти нафар хизматчиси жангарилар ҳужуми натижасида ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, полиция аҳоли сийрак яшайдиган туманлардан бирида жангари-маочилар гуруҳи борлигидан хабар топган. Бир неча соатдан сўнг бу ерга етиб келган ҳарбийлар автомобили минага дучор бўлган. Шундан сўнг экстремистлар уларга қарата автоматдан ўт очишган. Натижада олти нафар полициячи ҳалок бўлган, бир нечтаси жароҳатланган.
Ҳозир Ҳиндистон махсус хизмати ҳужум уюштирганларни қидирмоқда.
Маочи-жангарилар Ҳиндистонда наксалитлар деб аталиб, Ҳиндистоннинг Бихар, Чхаттисгар, Жаркханд каби штатларида фаол ҳаракат қилади. Улар ўтган асрнинг 60-йилларидан Ҳиндистон марказий ҳукуматига қарши «деҳқонларни капитализм зулмидан озод этиш» учун курашади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter