Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳиндистон иқтисодиёти 45 фоизга қулайди — «Goldman Sachs»

Ҳиндистон иқтисодиёти 45 фоизга қулайди — «Goldman Sachs»

Фото: «Dailyhunt»

«Goldman Sachs» инвестиция банки, жорий йил 2-чораги якунларига кўра, Ҳиндистон ялпи ички маҳсулоти 45 фоизга қулайди, деган тўхтамга келди. Банк экспертлари ҳолатни коронавирус пандемияси туфайли мамлакат иқтисодиёти «қўл-оёғи» қарийб бутунлай боғлаб ташлангани билан изоҳлашмоқда.

Бироқ учинчи чоракдан бошлаб 20 фоизлик кескин сакраш юз бериши ҳам мумкин. Сакрашдан кейинги тикланиш жараёни эса бирмунча секин давом этади.

Умуман олганда, банк прогнозлашича, Ҳиндистон ялпи ички маҳсулоти амалдаги молиявий йилда 5 фоизга пастлаб, Ҳиндистон тарихига шу пайтгача кузатилган энг чуқур иқтисодий пасайиш сифатида ёзилади.

Эслатиб ўтамиз, бош вазир Нарендра Моди иқтисодиётни қутқариб қолиш учун ЯИМнинг 10 фоизи атрофида — 266 млрд. АҚШ доллари ажратилишини маълум қилганди.

«Financial Times» ёзишича, энг қаттиқ карантин чораларига қарамай, Ҳиндистонга коронавирус хуружи тобора ўсиб боряпти, айниқса, одамлар гавжум яшовчи харобалар энг катта хавф остида.

Мамлакатда,  18 май ҳолатига, коронавирусни юқтирганлар сони 96 169 нафарни ташкил этмоқда, соғайганлар — 36 824 нафар, қурбонлар — 3 029 нафар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг