Ҳиндистон икки миллион кишини Бангладешга депортация қилиши мумкин
Ҳиндистон ҳукумати мамлакатдан 2 млн. кишини чиқариб юбориши мумкин. Бу ҳақда бугун, 31 август куни «NDTV» телеканали хабар берди.
Депортацияга фуқаролар миллий реестрида бу одамларнинг номлари йўқлиги сабаб сифатида келтирилмоқда. «Қора рўйхат»га тушган инсонлар асосан мамлакат шимоли-шарқидаги Ассам штатида яшашади, агарда депортация амалга ошса, улар Бангладешга жўнатилади.
Маълумот учун: Ҳиндистон фуқаролар миллий реестрига тегишли ҳудудда Бангладеш мустақил бўлган 1971 йилнинг 24 мартига қадар яшаганини исботловчи далилларга эга кишилар ва киритилади.
Ҳозир Ассам штатининг аҳолиси сони — 35 миллион киши. Аҳолининг тахминан 1/5 қисмини бенгаллар ташкил этади. Минтақа ҳукумати ноқонуний мигрантларни аниқлаш учун аҳолини рўйхатдан ўтказганди. Ана шу жараёнда керакли ҳужжатларга эга бўлмаган 2 миллион киши аниқланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter