Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳаммани коронавирусдан огоҳлантирган шифокорнинг ўзи огоҳлантирилган. Вафот этгач тергов бошланди

Ҳаммани коронавирусдан огоҳлантирган шифокорнинг ўзи огоҳлантирилган. Вафот этгач тергов бошланди

Фото: «News.liga.net»

Хитой коммунистик партияси Марказий комиссиясининг интизомни текшириш бўйича махсус тергов гуруҳи коронавирусдан вафот этган доктор Ли Вэньлян билан боғлиқ вазиятни текшириш учун Ухань шаҳрига боради. Ли декабрда биринчилардан бўлиб зотилжам тарқалганини хабар берган, лекин ҳукумат унинг сўзларига жиддий эътибор бермаган, дейилади комиссия баёнотида. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берган.

«Хитой коммунистик партияси Марказий комиссияси маъқуллагач, интизомни текшириш бўйича ХКП Марказий комиссияси доктор Ли Вэньлян билан боғлиқ вазиятни ҳар томонлама ўрганиш учун Хубэй провинцияси Ухань шаҳрига тергов гуруҳини юборишга қарор қилди», дейилади бошқарма баёнотида.

Пайшанба куни Ухандаги шифохоналардан бирида Ли Вэньляннинг ҳаётдан кўз юмгани маълум қилинганди.

Ухань Марказий шифохонаси доктори Ли Вэньлян 30 декабрь куни «WeChat» ижтимоий тармоғидаги гуруҳда ҳамкасбларига «Хуанань» денгиз маҳсулотлари бозорида «SARS» билан боғлиқ еттита ҳолат тасдиқланганини ёзган. Табиийки, у янги коронавирус бошқа штаммга тегишли эканлигини билмаган. Ли Вэньлян қолдирган пост Хитойдаги турли ижтимоий тармоқларда тарқалган.

Кейинги куни Ли ва ижтимоий тармоқларда касаллик тарқалаётганини ўртоқлашган яна етти нафар шифокор Ухань шаҳар полициясига чақирилган. Улар ижтимоий тартибни издан чиқариши мумкин бўлган «сохта онлайн баёнот» бергани учун огоҳлантирилган.

Ли «Weibo» микроблоглар сервисидаги ўзининг расмий аккаунтида 11 январь куни унда йўтал ва иситма пайдо бўлганини ёзиб қолдирган. Шифокор ўзининг сўнгги билдиришномасида унинг коронавирус билан заҳарлангани тасдиқланганини ёзган.


Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг