Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Гўзаллик танловининг якуний босқичи тўполон билан якунланди

Гўзаллик танловининг якуний босқичи тўполон билан якунланди

«Миссис Шри-Ланка — 2021» гўзаллик танлови ғолиб иштирокчи ва ҳакамлар ҳайъати аъзоси ўртасидаги жанжал билан якунланди, деб ёзади Спутник Туркия.

Можаро тож кийдириш пайтида юз берган. Ҳакамлардан бири танлов иштирокчиси Пушпика Де Силванинг ажрашгани ҳақидаги маълумотдан ғазабланган. Қоидаларга кўра, бундай ҳолат танлов шартларига зид бўлган.

Маросимдан олинган кадрлардан маълум бўлишича, ҳакамлар ҳайъати аъзоси мукофотлаш маросимини тўхтатиб, Де Силванинг бошидан тожни қайтариб олади.

Кейинчалик ғолибнинг ўзи Facebook тармоғида ажрашганлиги ҳақидаги хабарларни рад этиб хабар қолдирган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг