Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Гўзаллик танлови ғолиби операциядан кейин вафот этди

Гўзаллик танлови ғолиби операциядан кейин вафот этди

Жанубий Кореяда телебошловчи, миллий гўзаллик танловларининг собиқ иштирокчиси Ли Йеон Е 26 ёшида вафот этди. Бу ҳақда KBIZoom хабар бермоқда.

У 25 июн, шанба куни сурункали касаллик туфайли режалаштирилган операциядан сўнг вафот этди.

Ли Йеон Е вафотидан бироз олдин MBN телеканали телебошловчилигидан соғлиғи сабабли таътилга чиқишини эълон қилганди.

«Икки ойлик касаллик ва тикланиш даври ўтди. Барча қийинчиликларга қарамай, мен атрофимдаги барчадан қўллаб-қувватлаганлари учун жуда миннатдорман», дея ёзганди у ижтимоий тармоқларда.

Ли Йеон Е 1996 йилда туғилган. У университетни француз тили ва адабиёти мутахассислиги бўйича тамомлаган. 2020 йилда қиз Даегу гўзаллик танловида ғолиб бўлди, шундан сўнг у «Мисс Корея 2020» танловида иштирок этган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг