«Ер гўзали» танлови ғолиби эълон қилинди
«Ер гўзали-2024» танловида австралиялик Жессика Лейн ғолиб чиқди.
Тақдирлаш маросими Филиппинда бўлиб ўтди. Ташкилотчилар натижаларни Facebook тармоғидаги саҳифаларида тақдим этди.
Австралия вакили биринчи марта Miss Earth унвонини олди. «Ер гўзали – ҳаво», «Ер гўзали – сув» ва «Ер гўзали – олов» унвонларини Исландия, АҚШ ва Перу вакиллари қўлга киритди.
Жессиcа Лейн 21 ёшда. У ўзини эколог сифатида тавсифлайди ва журналистика бўйича олий маълумот олади. Атроф-муҳит бўйича журналист бўлишни режалаштирмоқда.
Miss Earth танлови 2001 йилдан бери ҳар йили ўтказиб келинади. Miss Universe, Miss World ва Miss International билан бирга тўртта асосий гўзаллик танловларидан бири саналади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter