Гонконгдаги тартибсизлик цунамига қиёсланди
Экспертлар Гонконгдаги ҳукуматга қарши оммавий акцияни цунами зарбасига қиёслашди. Буни журналистларга 9 август куни маҳаллий администрация бошлиғи Кэрри Лам етказди.
«Иқтисодий чўкиш жадал тус олди, айрим мутахассислар уни цунамига қиёслашяпти», — дейди у.
Унинг сўзларига кўра, бу тартибсизлик Гонконг иқтисодиётига 2003 йилда шиддатли тус олган атипик зотилжам эпидемиясидан ҳам кўра кучлироқ зарба бўлди. Устига-устак, одамларнинг маълум бир қисми Гонконг иқтисодиёти таназзулига ҳам қарши эмас, дея қўшимча қилади у.
«REGNUM» ахборот агентлигининг хабар қилишича, Гонконгда бир неча ой олдин бошланган ва жиддий тус олган оммавий норозиликлар Хитой қонунларини бузганликда гумон қилинаётганларни Хитойга топшириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қайта кўриб чиқишга сабаб бўлди. Кейинроқ намойишчиларга бир неча минг давлат хизматчилари ҳам қўшилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter