Гондурасда маҳбуслар ўртасида келиб чиққан жанжалда 19 киши ҳалок бўлди
Жорий йилнинг 22 декабрь куни тунда, Гондурас қамоқхоналаридан бирида оммавий қотиллик содир бўлди — маҳбуслар тўқнашувида 19 киши ҳалок бўлди, дея хабар берди «РИА Новости».
Тартибсизлик мамлакатнинг марказий қисмида жойлашган Порвенир қамоқхонасида рўй берган.
Маҳаллий ОАВ хабарларига кўра, яраланганлардан икки нафари пичоқ билан жароҳатланган ҳолда касалхонага этказилган, ҳозирда уларнинг аҳволи тўғрисида маълумот берилмаган.
Шанба, 21 декабрь куни ҳам Гондураснинг Атлантика соҳилидаги Тела қамоқхонасида ғалаён кўтарилиб, отишма натижасида 18 киши ҳалок бўлганди.
Воқеаларга сабаб дея тўда аъзолари ўртасидаги ҳокимият учун кураш кўрсатилмода. Бир ҳафта олдин мамлакат раҳбарияти Гондурас қамоқ тизимида фавқулотда ҳолат эълон қилиб, Миллий қамоқхона институти ваколатларини тўхтатиб қўйганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter