Икки карра «Оскар» соҳиби вафот этди
Голливуднинг олтин даврининг сўнгги вакилларидан бири, таниқли актриса Оливия де Хэвилленд 104 ёшида ҳаётдан кўз юмди.
«Hollywood Reporter»нинг хабарига кўра, актриса умрининг сўнгги лаҳзаларини ўтказган Париж шаҳрида табиий сабабларга кўра вафот этган.
Оливия де Хэвилленд хоним Токиода британияликлар оиласига дунёга келган. У ерда отаси адвокатлик билан шуғулланган.
Актриса карьерасини 1930-йилларда бошлаган. Де Хэвилленднинг энг машҳур ролларидан бири «Шамол билан кетган» фильмидаги Мелани роли ҳисобланади. Де Хэвилленд «Ўзига тегишли» (1946) ва «Меросхўр» (1949) фильмларидаги роллари учун энг яхши актриса сифатида икки марта «Оскар» мукофотига сазовор бўлган.
«Санта-Фега йўл» (1940), «Жияним Рэйчел» (1952), «Секин, секин, азизим Шарлотта» (1964) ва бошқа фильмлардаги роллари ҳам анча машҳур.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter