Голливуднинг энг қиммат актёри АҚШ президенти бўлиш фикридан қайтди
Голливуд актёри, 50 ёшли Дуэйн Жонсон АҚШ президентлиги учун сайловда номзодини қўймайдиган бўлди. Нега? CBS телеканали бунга аниқлик киритди.
Жонсон президентлик сайловида қатнашмоқчилигини 2017 йилда айтганди. Оқ уй хўжайини бўлишга потенциал номзодларнинг президентлик кампанияси ички оламини тушуниш мақсадида 2021 йилда у сиёсатшунослар билан маслаҳат учрашувлари ташкиллаштирди. Шундан сўнг фикри ўзгарди.
«Йўқ, сайловда қатнашмайман. Мен учун масала ёпилган», — деди актёр.
Голливуднинг энг қиммат актёри сиёсатдан оиласини устун қўяди.
«Ўз мамлакатим ва унинг одамларини яхши кўраман. Бироқ фарзандларим ва оиладаги оталик ролим мен учун яхшироқ. Президент тинмай сафарларда юради, бунинг учун мен оиламга ажратадиган шахсий вақтимни қурбон қилишга тайёр эмасман», — деди Жонсон.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter