Германия Telegram`ни 55 миллион евро жаримага тортмоқчи
![Германия Telegram`ни 55 миллион евро жаримага тортмоқчи](https://static.xabaruz.com/crop/3/8/720_460_95_3851447371.jpg)
Германия расмийлари Telegram мессенжерини икки ҳолатда 55 миллион евро миқдорида жаримага тортиши мумкин. Бу ҳақда мамлакат Адлия вазирлиги вакилига асосланиб Süddeutschen Zeitung нашри маълум қилди.
Расмийлари мессенжерни контент модерациясининг йўқлигида айбламоқда, чунки уларнинг фикрича Telegram ёмон мақсадларда фойдаланилади, шунингдек, Германия судлари билан алоқа ўрнатиш учун ваколатли шахс йўқ. Telegram биринчи ҳолатда 50 миллион евро, иккинчи ҳолатда эса 5 миллион евро жаримага тортилиши мумкин.
Аввалроқ Германия ички ишлар вазири Ненси Фрейзер маҳаллий қонунларни бузганлик учун охирги чора сифатида Германияда Telegramни ёпиб қўйишга рухсат берган эди.
Унинг сўзларига кўра, мессенжер маъмуриятига мунтазам равишда қоидабузарликлар ҳақида хабар берилади, аммо ҳеч нарса ўзгармайди. Шу боис бу масала Ички ишлар вазирлиги томонидан назорат қилинади, аммо бу борада Европа давлатларининг қўшма қарори талаб қилинади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter