Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Германия Исроилга қурол-яроғ етказиб беришни кескин қисқартирган

Германия Исроилга қурол-яроғ етказиб беришни кескин қисқартирган

Германия Исроилга қурол-яроғ етказиб беришни ўтган йилга нисбатан кескин камайтирган ва март ойидан буён эса умуман экспорт қилмаган.

Бу ҳақда Reuters агентлиги мамлакат иқтисодиёт вазирлигидаги манбасига таяниб хабар берди.

Икки давлат ўртасидаги қурол-яроғ экспорти ҳажми ўтган йилга нисбатан, жорий йилнинг август ойи ҳолатига, 326 миллион евродан 14,5 миллион еврогача қисқарган.

Ўтган йилнинг октябрида, яъни Исроил ва ХАМАС ўртасида уруш бошланганида Германия Исроилга умумий қиймати 326 миллион евролик қурол-яроғ етказиб берган.

Бироқ, Исроилнинг Shomrim тадқиқот нашри хабар беришича, бу ҳажмдаги ёрдам 2024 йилнинг бошидан буён такрорланмади.

Шолц аввалроқ Германия Исроилга қурол етказиб беришда давом этадими, деган саволга эҳтиёткорона муносабатда бўлган. Июл ойининг охирида эса у Халқаро суднинг Исроилни Фаластин ҳудудларидаги хатти-ҳаракатлари билан халқаро ҳуқуқни бузган деб топганига доир қарорига нисбатан, Германия ҳали Исроилни қурол-яроғ билан таъминлаш бўйича қарор қабул қилмаганини айтган эди.

Берлинда ўтган ёзги матбуот анжуманида эса Олаф Шолц қурол экспорти бўйича ҳар бир ариза алоҳида кўриб чиқилишини билдирган эди.

Маълумот ўрнида келтирилишича, мамлакат қурол экспортига доир масалалар канцлер Олаф Шолц раислигида Германия Федерал хавфсизлик кенгашида ўтадиган яширин йиғилишларда муҳокама қилинади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг