Гавайида ёнғинлар тўхтамаяпти: саксон киши қурбон бўлди
Гавайи оролларидаги ёнғин қурбонлари сони 80 нафардан ошиб кетгани айтилмоқда. Бу Мауи округи сайтида маълумот берилди.
«Ўлганлар сони 80 кишини ташкил қилмоқда», дейилади унда.
Aниқлик киритилишича, қутқарувчилар Лахайна, Пулеху ва Кихей шаҳарларида ёнғинларни ўчириш ишларини давом эттирмоқда.
Бунгача табиий офат туфайли юзлаб маҳаллий аҳоли эвакуация қилингани хабар қилинганди. Мауи оролининг ёнғин содир бўлган баъзи қисмларида йўллар ёпилишига тўғри келди. Ҳокимиятнинг бундай чоралари ёнғиннинг уйларга жуда яқин келгани билан боғлиқ.
Баъзилар оролдаги алоқа муаммолари туфайли фавқулодда хизматларга мурожаат қила олмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги вақтда Гавайида кучли ўрмон ёнғинлари катта талофотларни келтириб чиқармоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter