Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ФСБ Қрим кўпригидаги портлаш тафсилотларини ошкор қилди

ФСБ Қрим кўпригидаги портлаш тафсилотларини ошкор қилди

Керч бўғози орқали ўтган кўприкда содир этилган теракт бўйича жиноий иш доирасида саккиз киши ҳибсга олинди. Улардан беш нафари Россия, уч нафари Украина ва Арманистон фуқаролари. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

«Қрим кўпригидаги теракт ташкилотчиси Украина Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси бошлиғи Кирилл Буданов ва унинг агентлари бўлган. Портловчи мосламанинг умумий оғирлиги 22 770 килограмм бўлиб, 22 та тагликка қурилиш полиэтилен плёнкаси билан рулонларда камуфляж қилинган», дея ёзилган ФСБ ҳужжатида.

ФСБ маълумотларига кўра, Қрим кўпригида теракт тайёрлашда иштирок этганлик учун саккиз киши ҳибсга олинди: булар беш нафари Россия, уч нафари Украина ва Арманистон фуқаролари. Ҳозиргача жиноятни уюштиришда жами 12 нафар шериклар аниқланган.

Маълумотларга кўра, портловчи мослама ўрнатилган автомобил август ойи бошида шартнома бўйича Одесса денгиз портидан Болгария Русе шаҳрига жўнатилган. Кейин юк Болгариядан Грузиянинг Поти портига, у ердан Арманистонга олиб борилган.

Шундан сўнг, 4 октабр куни Грузияда рўйхатдан ўтган «DAF» юк машинасида юк «Юқори Ларс» назорат-ўтказиш пунктидан Россия-Грузия чегарасини кесиб ўтган. Лекин ФСБ юк Арманистондан Грузияга айнан қандай етиб келганини ошкор этмаяпти. 6 октябр куни у Армавирнинг (Краснодар ўлкаси) улгуржи базасига келган. У ердан 7 октябр куни Украина фуқаролари Роман Соломко ва Владимир Злоб ҳамда шахси аниқланган яна беш нафар россиялик иштирокида юк ҳужжатлари яна ўзгартирган.

Эндиги жўнатувчи «ТЕК-34» МЧЖ (Уляновск), олувчи эса Қримда мавжуд бўлмаган компания ҳисобланган. 8 октябр куни Москва вақти билан соат 06:03 да юк машинаси Қрим кўприги бўйлаб кетаётганида портлаш содир бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг