Ар-Риёдда АҚШ ва Россия музокарасининг навбатдаги раунди бўлиб ўтди

Бугун, 24 март куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида АҚШ ва Россия расмийлари ўртасида ёпиқ тарздаги музокаралар бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Ал Арабия» телеканали маълум қилди.
Музокарада Россия томонидан сенатор Григорий Карасин ва Росиия федерал хавфсизлик хизмати директори маслаҳатчиси Сергей Беседа иштирок этган. Учрашувда томонлар Россия дон маҳсулотларини БМТ ва Туркия воситачилигида қора денгиз орқали Украинага экспорт қилиш имконини берувчи 2022 йилдаги битимини қайта кўриб чиқди. Бу орқали Россия ғарб санкцияларидан қисман озод бўлмоқчи. Музокарада Путин номидан Трампга махсус совға берилгани ҳам маълум қилинди.
«Бу президент Трампнинг таклифи эди ва Путин бу таклифга рози бўлди. Мана шу сабаб делегациямиз Ар-Риёдга борди», – деди Кремл матбуот котиби Песков.
Шунингдек, томонлар учрашган меҳмонхонада Украина делегацияси ҳам жойлашган. Маълумот учун куни кеча АҚШ ва Украина ўртасида ҳам учрашув бўлиб ўтган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter