Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Францияда тунги клублардан коронавирусга қарши фойдаланишмоқчи

Францияда тунги клублардан коронавирусга қарши фойдаланишмоқчи

Фото: AFP

Францияда, қарийб бир йилдирки, тунги клубларнинг дискотекалари ҳувиллаб ётибди. Улар яқин келажкада коронавирусга қарши вакцинация марказларига айлантирилиши мумкинлиги ҳақида мамлакат ОАВлари ёзмоқда.

Шу тариқа бутун мамлакат бўйлаб 1,6 мингта тунги клубни «қайта малакалаш» таклифи илгари сурилмоқда. Ташаббус эгаси — Дискотекалар ва дам олиш жойлари миллий касаба уюшмаси (Францияда шунақаси ҳам бор экан — таҳр.) президенти Патрик Малваэс уларни аҳолини шошилинч вакцинациялаш марказлари сифатида қайта шакллантириш таклифи билан чиқди.

Малваэснинг айтишича, 2020 йил март ойи ўрталарида ёпилган клублар пандемиядан энг кўп жабр кўрган соҳалардан бири саналади.

Таъкидланишича, ушбу чора натижасида вакцинациялаш жараёни янада тезлашиб, мамлакат ва албатта, клубларга олдинги ҳаётга тезроқ қайтиш имконини беради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг