Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Франция Ташқи ишлар вазирлиги Украинага ҳарбий ёрдам кучайтирилишини эълон қилди

Франция Ташқи ишлар вазирлиги Украинага ҳарбий ёрдам кучайтирилишини эълон қилди

Франция ташқи ишлар вазири Кетрин Колоннанинг айтишича, Париж Киевга ҳарбий ёрдамни кучайтиради.

«Биз кўрсатаётган ёрдамимиз иттифоқчиларимиз ва ҳамкорларимиз билан ҳамкорликда Украина ҳукумати томонидан билдирилган эҳтиёжларни қондиришга қаратилган».

Унинг қўшимча қилишича, бу қуроллар биринчи галда Украинага қисқа муддат ўзини ҳимоя қилишда ёрдам беради. Бундан ташқари, Франция асосан ҳарбий ёрдамда ҳаво мудофааси ва артиллерияга эътибор қаратмоқда.

Кетрин Колоннанинг таъкидлашича, Франция ҳамкорлари билан биргаликда Украинанинг НАТОга интеграция жараёни билан параллель равишда олиши мумкин бўлган хавфсизлик кафолатлари устида ишламоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг