Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Foreign Policy: Атом энергетикаси одамзодни қутқаришга улгурмайди

Foreign Policy: Атом энергетикаси одамзодни қутқаришга улгурмайди

Фото: «REGNUM»

Атом энергетикаси 2050 йилга бориб ноль эмиссияси даражасига эришишда алоҳида роль ўйнамайди, дея хабар берди антрополог Жейсон Хикель «The Foreign Policy» нашридаги мақолада. Бу ҳақда «REGNUM» хабар берган.

«Баъзилар ядровий қувват барча муаммоларни ҳал қилишга ёрдам беришига умид қилишади. Албатта, биз ядро энергетикасига эътибор қаратишимиз керак, бироқ унинг ҳам чекловлари бор», — дейди Хикель.

Антропологнинг таъкидлашича, янги атом электр станцияларини ишга тушириш учун шу даражада кўп вақт кетадики, улар бу аср ўрталарига келиб ноль эмиссияси даражасига эришиш учун чекланган роль ўйнашга улгуради холос.

«Ҳатто узоқ истиқболда ҳам барча атом электр станцияларининг умумий қуввати 1 тераваттдан ошмайди. Агар буюк технологик ўзгаришлар юз бермаса, энергиямизнинг аксарият қисмини шамол ва қуёш энергияси ҳисобига оламиз», — дея қўшиб қўйди Хикель.

Эслатиб ўтамиз, БМТда хабар берилишича, иқлим ўзгариши бўйича ҳукуматлараро гуруҳ экспертларининг фикрича, бутун дунё XXI асрнинг охиригача сайёра ҳароратини Цельсий бўйича 1,5 даража доирасида сақлаб қолиш, 2050 йилгача ноль эмиссияси даражасига эришиш ҳамда 2030 йилгача иссиқхона эмиссиясини 45 фоизга камайтириш учун ҳамма имкониятларини ишга солиши зарур.

Цельсий бўйича 1,5 даража чегарасидан ошиб кетиши оқибатида, иқлим ўзгариши бўйича ҳукуматлараро гуруҳ экспертларининг фикрича, тахминан 420 млн киши экстремал жазирамага, тахминан 65 млн киши эса аномал жазирамага дучор бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг