Финляндияда муз остига шўнғиш бўйича жаҳон рекорди ўрнатилди
Финляндияда энг узоқ масофага фридайвинг бўйича дунё рекорди ўрнатилди. Бу ҳақда Upi портали хабар бермоқда.
Рекорд 35 ёшли Aртур Гарен-Боэри томонидан ўрнатилди. У бу борада беш карра жаҳон чемпиони ҳисобланади. Aртур нафасни ушлаб, сузгич ва қўлқоплардан фойдаланмаган ҳолда муз остида 175 метргача сузиб борган.
Aввалги рекорд чехиялик Давид Венцлга тегишли бўлиб, 80,9 метрни ташкил этган. Рекорд 23 февралда ўрнатилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter