Фаластин президенти Байден билан гаплашишдан бош тортди
Фаластин президенти Маҳмуд Аббос Исроилга ташриф билан борган АҚШ президенти Жо Байден билан телефон орқали мулоқот қилишдан бош тортди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Хабар қилинишича, АҚШ президенти маъмурияти вакиллари 18 октабр куни икки етакчи ўртасида телефон суҳбатини ташкил этишга уринган, бироқ Фаластин раҳбари бу сўровни рад этган.
Эслатиб ўтамиз, Жо Байденнинг Исроилга ташрифи Ғазо секторидаги «Ал-Аҳлий» баптистлар шифохонасига ракета зарбаси берилган кунга тўғри келганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter