ЕХҲТ «Вагнер» хусусий ширкатини террорчи ташкилот сифатида тан олди
30 июнь – 4 июль кунлари Ванкуверда бўлиб ўтган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Парламент ассамблеяси йиғилишида «Вагнер» хусусий ҳарбий ширкатини террорчи ташкилот деб тан олди.
Ташкилотга аъзо давлатлар мазкур гуруҳга қарши «барча ички ва ташқи воситалардан, шу жумладан терроризмга қарши курашиш учун мўлжалланган воситалар»дан фойдаланишга чақирган.
«ЕХҲТ Парламент ассамблеяси «Вагнер» ХҲШни жанговор хатти-ҳаракатлари учун террорчи ташкилот деб топди», – дейилади ТАСС хабарида.
Шу кунга қадар Киев расмийлари «Вагнер»ни халқаро террорчи ташкилотлар рўйхатига киритишни бир неча бор Вашингтондан талаб қилиб келган. Ўз навбатида бу АҚШ Конгресси аъзолари томонидан ҳам илгари сурилган, аммо якуний қарорни АҚШ Давлат департаменти қабул қилади.
Мазкур ширкатни террорчи ташкилотлар рўйхатига киритишга шошилмаётган Оқ уй шу кунга қадар «Вагнер» ва унга алоқадор жисмоний ва юридик шахсларга бир неча бор санкциялар киритган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter