Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Европа сиёсатчилари Украинага берилган ракета зарбалари ҳақида

Европа сиёсатчилари Украинага берилган ракета зарбалари ҳақида

Бугун, 10 октябр куни Россия Украина шаҳарларига қарата 75 та ракета учирди. 41 та ракета уриб туширилди, қолган 34 таси манзилига етиб бориб мақсадини бажарди: урушга ҳеч қандай алоқаси йўқ оддий одамларнинг жонини олиб, яна қанчалаб бегуноҳларни майиб-мажруҳга айлантирди.

Қрим кўприги портлатилишига берилган жавоб эди бу. Аслида кўприк портлаши жабрини ҳам оддий одамлар кўрди.

Бугунги ракета зарбаларидан сўнг сиёсатчиларнинг реакцияси кўп куттирмади.

Зеленскийга биринчилардан бўлиб қўнғироқ қилган Франция президенти Эммануэл Макрон Украинага хайрихоҳ эканини таъкидлаб, тинч аҳоли ўртасида қурбонлар борлигидан ташвишини билдирган.

Германия канцлери Олаф Шолц Зеленский билан мулоқотда Берлин ҳамда G7 давлатлари Украина томонида эканини яна бир бор эслатган.

Полша ташқи ишлар вазири Збигнев Рау ракета зарбаларини «варварлик ва ҳарбий жиноят» сифатида таърифлаб: «Россия бу урушда енгиши мумкин эмас. Биз ортингдамиз, Украина!», — деди.

Буюк Британия ташқи ишлар вазири Жеймс Клеверли полшалик ҳамкасбининг фикрига қўшилган ҳолда, Россиянинг Украинадаги фуқаролик объектларига ҳужуми ҳеч бир қолипга сиғмаслиги, Путиннинг кучини эмас, аксинча, кучсизлигини кўрсатганини айтди.

Нику Попеску

Молдова ташқи ишлар вазири Нику Попескунинг баёноти ҳаммасидан хавотирли: Россия Украинага йўллаган қанотли ракеталардан бир нечтаси Молдова ҳаво кенгликларини кесиб ўтган. Молдовадаги Россия вакили шу муносабат юзасидан тушунтириш бериши учун чақирилди, деди Попеску.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг