Евроиттифоқ Россияга қарши янги санкциялар киритди
Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларнинг тўртинчи пакетини киритди.
ЕИ Россиядан пўлат ва темир импортини тақиқлади ва аксинча, бу мамлакатга ҳашам буюмлар, қимматбаҳо автомобиллар ва заргарлик буюмларини экспорт қилишни чеклади.
Шунингдек, Россия энергетика соҳасига янги инвестициялар (энергия захираларини разведка қилиш ва қазиб олиш билан боғлиқ технологиялар ва молия хизматлари) киритиш ҳам тақиқланди. Фақат тинчлик мақсадларидаги атом ва энергия транспортировкаси бундан истисно.
Бир қатор россиялик тадбиркорлар, журналистлар ва компаниялар ҳам чекловга тушди: уларнинг тўлиқ рўйхати ҳадемай эълон қилинади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter