Етти йилдан бери аэропортда яшаётган россиялик аёл қисмати
Россиянинг Тулун шаҳрида дунёга келган Людмила Лисицина етти йилдан бери Иркутск аэропортининг терминалида кун кечирмоқда. Бу ҳақда Mash Telegram-канали хабар берган.
Аёл бир вақтлар навбатчиликда ишлаган ва квартирада қариндоши билан бирга яшаган. Сўнгра — тахминан 19 йил муқаддам — уни ҳайдаб чиқаришган. Лисицина аэропортга «кўчиб ўтишга» мажбур бўлган. У креслода ухлайди, жамоат ҳожатхонасида ювинади. Ижтимоий хизмат ходимлари 69 ёшли момони бир неча бор олиб кетишга уриниб кўришди, бироқ уларнинг ёрдамини рад этган.
Аэропорт ходимлари аёлни ҳайдаб юборишмаяпти, бироқ қариндошлари унга ёрдам беришидан умид қилишяпти. Лисицинанинг айтишича, квартираси бор, фақат уни ноқонуний йўл билан тортиб олишган.
Россиялик аёл тушиб қолган вазият Голливуднинг машҳур «Терминал» фильми сюжетини эслатади. Трагикомедия бош қаҳрамони — Шарқий Европадан келган киши (бу ролни Том Хэнкс ижро этган) — Нью-Йоркка учиб келади ва тасодиф туфайли маҳаллий аэропортдан чиқолмай қолади. У транзит ҳудудида яшашга мажбур бўлади. Сюжет 1980 йилларда эронлик қочоқ билан содир бўлган реал воқеага асосланган. У ҳужжатларини ўғирлатиб қўйгач, 18 йил Париж аэропортида яшашга мажбур бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter