Эрон табиий газ қазиб олиш бўйича жаҳонда учинчи ўринга кўтарилди
![Эрон табиий газ қазиб олиш бўйича жаҳонда учинчи ўринга кўтарилди](https://static.xabaruz.com/crop/3/2/720_460_95_3215027298.jpg)
Эрон табиий газ қазиб олувчи мамлакатлар орасида 3-ўринга кўтарилди, деб хабар берди Mehr.
Мамлакат бир йилда 252 млрд куб метр газ қазиб олмоқда ва бу борада Россия ва АҚШдан кейинда туради.
Эроннинг 95 фоиздан зиёд ҳудудига газ қувурлари етиб борган (бу кўрсаткич Россияда — 53 фоиз, АҚШда — 70 фоиз). Мамлакат жаҳондаги энг узун ва мураккаб газ қувурлари тизимларидан бирига эга: Эрон газ қувурлари узунлиги Ер ва Ой ўртасидаги масофадан 15 фоиз узунроқ, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter