Эрон президенти вертолёти вайроналари орасида «ҳаёт белгилари» йўқ — Давлат телеканали
Эрон давлат телевидениеси Эрон президенти Иброҳим Раисий вертолёти вайроналари орасида «ҳаёт белгилари» йўқлигини маълум қилди, дея хабар бермоқда жаҳон агентликлари.
Reuters агентлигининг Эрон расмийсига таяниб қўшимча қилишича, вертолётда бўлганларнинг барчаси ҳалок бўлган бўлиши мумкин.
Вертолётнинг йўловчилари Эрон президенти Иброҳим Раисий, ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиян, Эроннинг Шарқий Озарбайжон вилояти губернатори Малик Раҳметий ва Табриз вилояти оятуллоҳи Али Ҳошим бўлган.
Вертолёт якшанба куни Эрон шимоли-ғарбидаги тоғли ҳудудда, Озарбайжон ва Туркия билан чегарага яқин жойда қулаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter