Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эрдўғон Туркияни БРИКСга аъзо қилишларини сўради

Эрдўғон Туркияни БРИКСга аъзо қилишларини сўради

Фото: «Gazeta.ru»

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон БРИКСнинг Жанубий Африка Республикаси пойтахти Йоҳаннесбург шаҳрида ўтказилган 10-саммити доирасида Туркияни ушбу ташкилотга аъзо қилишларини сўраган. Бу ҳақда «Gazeta.ru» сайти хабар бермоқда.

БРИКСга аъзо давлатлар раҳбарлари Эрдўғоннинг ушбу таклифини илиқ кутиб олишган. Агар Туркия БРИКСга аъзо бўлса, ушбу ташкилот номи БРИКСТга айланади.

«Агар бизни ушбу ташкилотга аъзо қилсангиз, унинг номи БРИКСТ бўлади», – деган Эрдўғон.

Эрдўғоннинг таъкидлашича, БРИКСга аъзо бешта давлат «G 20»(катта йигирмалик)га кирган. Туркия ҳам «G 20» ичида.

Айни пайтда БРИКСга бешта давлат: Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва ЖАР аъзо. Ушбу давлатлар номларининг бош ҳарфидан БРИКС қисқартмаси келиб чиққан.

Аввалроқ Путин БРИКС сафини кенгайтириш лозимлиги ҳақида тўхталган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг