Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эрдўғон Швециянинг НАТОга кириши бўйича баёнот берди

Эрдўғон Швециянинг НАТОга кириши бўйича баёнот берди

Туркия ҳукумати НАТОнинг очиқ эшиклар сиёсатига амал қилишда давом этмоқда, дея маълум қилди Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон.

Унинг сўзларига кўра, шунга қарамай, расмий Aнқара Швециянинг иттифоққа қўшилишини қўллаб-қувватлай олмайди.

«Биз НAТОнинг очиқ эшиклар сиёсатини қўллаб-қувватладик. Биз Финляндиянинг аъзолигини тасдиқладик. Лекин биз террорчиларни олқишлаганларни маъқуллай олмаймиз. Швециядан ўз мажбуриятларини бажаришини кутамиз», деб тушунтирди Эрдўғон.

У, шунингдек, Швеция атрофидаги вазият июл ойида Литвада бўлиб ўтадиган НAТО саммити доирасида муҳокама қилинишини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, йил бошида Швецияда Қуръони Каримнинг Туркия элчихонаси олдида ёқиб юборилиши муносабатларни кескинлаштирди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг