Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эрдўғон AҚШнинг хатти-ҳаракатини кескин қоралади

Эрдўғон AҚШнинг хатти-ҳаракатини кескин қоралади

Фото: «Hurriyet»

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Қўшма Штатларни Ироқ шимолида гаровга олинган туркларни ўлдирган курд жангариларини қўллаб-қувватлашда айблади. Унинг сўзлари «Hurriyet» газетаси томонидан келтирилган.

Туркия раҳбарининг таъкидлашича, терроризмни қабул қилмаслик ҳақидаги барча баёнотларга қарамай, AҚШ Курдистон ишчилар партияси (КИП) жангарилари ортида турибди.

«Ироқ шимолида ўлдирилган бегуноҳ одамларнинг қонида КИП террорчиларини ҳимоя қиладиган, уларни қўллаб-қувватлайдиган ва уларга ҳамдард бўладиганларнинг қўли бор», — деди у.

Шу билан бирга, Туркия раҳбари Aмерика ҳукуматини гаровдагиларнинг ўлдирилишини қоралаб чиққан баёнотини «масхаралаш» деб ҳисоблади. Эрдўғон ҳамкасби AҚШ президенти Жо Байденни КИПни «яқиндан кузатишга» чақирди.

Aввалроқ Туркия ҳукумати курд жангариларини Ироқ шимолида гаровга олинган 13 нафар туркни ўлдирганликда айблаганди. Курдларнинг айтишича эса, маҳбуслар Туркия ҳаво кучлари зарбалари натижасида ҳалок бўлишган.

2015 йил июль ойида Туркия КИП билан қуролли тўқнашувни қайтадан бошлади. Туркия мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, шу давр мобайнида хавфсизлик кучлари 10 мингдан зиёд жангарини йўқ қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг