Энг жозибали ва арзон пойтахт-шаҳарлар аниқланди (рейтинг)
Дунёнинг энг жозибали ва нарх-навоси чўнтакбоп пойтахт-шаҳарлари рейтинги тақдим этилди. Бу ҳақда «Business Insider» ёзмоқда.
Нашр ушбу натижани икки рейтинг асосида шакллантирди.
Аввалига Британиянинг «Cuba Holidays» сайёҳлик агентлиги маълумотлари ўрганилди. Меҳмонхонада яшаш, овқатланиш, экскурсияларга чипталар ва транспортда юриш нархлари солиштириб чиқилди.
Кейин энг арзон пойтахт-шаҳарлар орасидан энг жозибадорлари танлаб олинди. Бунда «Euromonitor International» маълумотларидан фойдаланилди.
Индонезия пойтахти — Жакарта ўзига хос бу рейтинг етакчисига айланди — ҳам арзон, ҳам бу ерга келганингизга пушаймон бўлмайсиз. Иккинчи ўринда — Буэнос-Айрес (Аргентина), учинчи — Пномпень (Камбоджа), тўртинчи — Қоҳира (Миср) ва бешинчи Мехико — (Мексика).
Етакчи ўнликнинг иккинчи қисмидан Москва (Россия), Ар-Риёд (Саудия Арабистони), Лима (Перу), Куала-Лумпур (Малайзия) ва Варшава (Польша) жой олди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter