Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хорижлик сайёҳлар Ўзбекистонда янги йўналишларни кашф этмоқда

Хорижлик сайёҳлар Ўзбекистонда янги йўналишларни кашф этмоқда

Фото: Туризм қўмитаси

Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги туризм бренди элчиси Софи Ибботсон мамлакатимизнинг тарихий ва маданий қадриятларини ўрганиш имконини берувчи ҳашаматли «Golden Eagle» поездида саёҳат қилиш ҳақида ўқувчилар билан ўртоқлашди.

Қайд этилишича, бу сайёҳлик йўналиши сайёҳларни қадимий цивилизациялар излари сақланиб қолган, тўқимачилик саноати гуллаб-яшнаган серҳосил Фарғона водийси, Бухородаги ислом олтин даври ютуқлари ва дунёга машҳур авангард санъати коллекцияси, сирли Нукус билан таништиради. Бунинг натижасида сайёҳлар нафақат гўзал манзаралардан баҳраманд бўлишлари, балки ноёб маданий ва тарихий обидалар билан ҳам танишишлари мумкин.

Мақолада «Golden Eagle»да саёҳат нафақат тарихни ўрганиш, балки архитектура ва санъат орқали ўтмиш муҳитини ҳис қилиш имконини беради. Муаллиф «Golden Eagle» поездида саёҳат қилиш нафақат маърифий, балки қулай бўлиб, дам олиш ва саёҳатдан завқланиш имконини беришини таъкидлайди.

Бундай нашрлар туризмни ривожлантириш, ўзига хос йўналишларни ёритиб, Ўзбекистоннинг ижобий имиджини яратишга хизмат қилмоқда, бу эса ўз навбатида туризмни ривожлантиради ва сайёҳлар оқимини кўпайтиришга ёрдам беради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг