Ўзбекистон туризм имкониятлари Урумчи шаҳрида тақдим этилди

22-24 март кунлари Хитой Халқ Республикасининг Урумчи шаҳрида бўлиб ўтган «2025 йил Синзян маданият ва туризм кўргазмаси» ҳамда «6-Синзян баҳорги туризм кўргазмаси»да Ўзбекистоннинг туризм имкониятлари тарғиб этилди.
Туризм қўмитаси ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ташкил этилган стендда Ўзбекистоннинг инвестицион, экспорт ва туризм салоҳиятига бағишланган тақдимотлар ўтказилди.
Тадбирда Тошкент ва Урумчи шаҳарлари туризм соҳаси вакиллари ўртасида сайёҳлар сонини ошириш ва туризм инфратузилмасига инвестиция жалб қилиш мақсадида бир қанча ҳамкорлик келишувларига эришилди.
Маълумот учун, Хитой телеканали Урумчи шаҳрида бўлиб ўтган кўргазмаларда мамлакатимиз иштироки ҳақида кўрсатув тайёрлади. Унда Тошкент шаҳрининг туристик салоҳиятига алоҳида урғу берилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter