Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Элон Маск 61 миллион долларлик ипотека олди

Элон Маск 61 миллион долларлик ипотека олди

Фото: «Вести Экономика»

«SpaceX» асосчиси ва «Tesla» раҳбари Элон Маск «Morgan Stanley» банкидан 61 миллион долларлик ипотека кредити олди, деб ёзмоқда «Bloomberg».

21 миллиард доллари бор («Forbes» маълумоти) Маск учун, афтидан, Калифорнияда бешта уй сотиб олиш учун ўз бизнесидаги пулларни чиқаришдан кўра, банкдан кредит сўраш осон бўлган.


Мавзуга оид: Элон Маскка дунёдаги энг катта маош тайинланди


Маск илк 17 миллион долларлик ипотека кредитини 2012 йили олганди, яқинда уни чўздириб, яна 50 миллион қарз олди ва тўртта уй харид қилди. Маскнинг кредити 30 йиллик бўлиб, дастлабки йилларда 3,5 фоиздан йиллик устама тўлаб боради.

Агентлик ёзишича, Марк Цукерберг, Бейонсе ва Жей-Зи каби бошқа ўта бой одамлар ҳам кўпинча кўчмас мулкни ипотекага олишади, чунки уларнинг «эркин» пуллари йўқ, бизнесга аталган пулларни ишлатгандан кредит афзалроқ. Қолаверса, банклар ҳам имтиёзли кредитларни тақдим этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг