Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эквадор президентлигига номзод отиб ўлдирилди

Эквадор президентлигига номзод отиб ўлдирилди

Кеча, 9 август куни Эквадор президентлигига номзод Фернандо Вилявитенсио Китодаги митингдан сўнг отиб ўлдирилди.

Полиция ҳимоясида бўлган Фернандо Вилявитенсио автомобилга ўтириши билан номаълум шахслар отишма бошлаб юборган. Сиёсатчи шифохонага олиб борилган. Аммо шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қола олишмаган.

Фернандо Вилявитенсиога таҳдидлар бўлгани учун у полиция ҳимоясида бўлган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, улар ўқ овозларини эшитишган, шундан сўнг оғир яраланган Вилявитенсио автомобиль ичига йиқилган.

Маълумотларга кўра, сиёсатчининг бошига 3 та ўқ узишган. Отишма натижасида жами 8 киши яраланган. Полиция Эквадор қотилликда гумон қилиб, 2 кишини ҳибсга олган.

«Президентликка номзод Фернандо Виллавитенционинг ўлдирилишидан ғазабландим ва ҳайратда қолдим. Унинг рафиқаси ва қизларига ҳамдардлик билдираман», — деб ёзди амалдаги президент Гильермо Лассо Twitter’да.

Шунингдек, мамлакат раҳбари ушбу жиноятни жазосиз қолдирмасликка ваъда берган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг