Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЕИ ва АҚШ «учинчи дунё»га экология учун йилига $300 млрд бермоқчи

ЕИ ва АҚШ «учинчи дунё»га экология учун йилига $300 млрд бермоқчи

Европа Иттифоқи ва АҚШ ривожланаётган мамлакатларга 2035 йилдан бошлаб йилига $300 млрд иқлим кўмаги беришга тайёр. Бокуда иқлим ўзгаришларига бағишлаб ўтказилган саммитда шунга келишилган, дея хабар берди Reuters.

Агентлик манбаларига кўра, Европа Иттифоқи ва АҚШ 300 млрд долларга келишган, қолаверса, Австралия ва Буюк Британия ҳам рози. Бироқ Швейцария, Япония ва Янги Зеландия келишувни пайсалга соляпти.

Ҳозирча АҚШнинг кейинги ҳаракатлари мавҳум. Чунки январда ҳозирги демократлар ўрнини республикачи Доналд Трамп эгаллайди. Унинг биринчи президентлик даврида АҚШ Париж иқлим келишувидан чиқиб кетганди. Аксарият мамлакатларнинг тахминича, Трамп ривожланаётган мамлакатларга иқлимий ўзгаришлар оқибатларига қарши курашишда ёрдам қўлини чўзмоқчи эмас.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг