Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эфиопиядаги қирғинда 200 дан зиёд одам ҳалок бўлди

Эфиопиядаги қирғинда 200 дан зиёд одам ҳалок бўлди

Фото: EPA/UPG

Эфиопиянинг ғарбий Бенишангул-Гумуз туманида шу ҳафта давомида 200 дан зиёд инсон босқинчилар ҳужуми қурбони бўлди. Бу ҳақда «Reuters» Қизил хоч халқаро ташкилотига асосланиб хабар берди.

Таъкидланишича, ҳудудда этник қирғинлар тез-тез юз бериб туради.

Волонтёр Мелесе Месфин маълумот беришича, қуролли ҳужум оқибатида маҳаллий аҳоли вакилларидан 207 нафари, босқинчилардан 15 нафари ҳалок бўлган.

Қуролли ҳужум уюштирганларнинг шахслари аниқланмаган.

Эфиопия бош вазири Абий Аҳмад низо ҳудудига эртаси куни федерал қўшинни юборган. Ҳарбийлар қишлоққа ҳужум уюштиришда гумон қилинган 42 нафар қуролли шахсни ўлдиришган.

Эслатиб ўтамиз, Эфиопия марказидаги Оромо штатида бир ой давом этган ҳарбий амалиёт давомида 370 нафар исёнчи ўлдирилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг