Дунёнинг энг бой одами энг катта хавфга қарши курашиш учун 10 миллиард доллар ажратмоқчи

«Amazon» раҳбари Жефф Безос сайёрада иқлим ўзгаришига қарши курашиш учун унинг шарафага аталган Ер фондини яратмоқчи эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда у ўзининг «Instagram»ида ёзиб қолдирган.
«Мен иқлим ўзгаришининг ҳалокатли таъсирига қарши курашишнинг аллақачон ўрганилган усулларини яхшилашни ва янги усулларни кашф этишни хоҳлайман», – деб ёзади Безос.
«Сайёрамиздаги энг катта хавф-хатар»га қарши курашиш учун у миллиард доллар ажратяпти. Безоснинг сўзларига кўра, Ер фондидаги маблағ ушбу муаммони ҳал қилиш билан шуғулланаётган ноҳукумат ташкилотлар, олимлар ва фаол жамоатчиларга берилади.
«Мен ёзда грант ажратишни бошлайман», – деб таъкидлайди миллиардер.
Безос компаниялар, мамлакат ҳукуматлари, халқаро ташкилотлар ва оддий одамларни ҳамкорликда ишлашга таклиф этди.
«Ер – барчамизни бирлаштиради. Келинглар, уни биргаликда ҳимоя қиламиз», – дейди дунёнинг энг бой одами.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter