Жефф Безос «боқий умр» лойиҳасига 3 миллиард доллар берди
Америкалик миллиардер, «Amazon» компанияси асосчиси Жефф Безос боқий умр кўриш бўйича тадқиқотлар билан шуғулланувчи «Alto Labs» стартапига 3 миллиард доллар сармоя киритди.
«The Conservation» ёзишича, лойиҳа анчайин нуфузли олимларни бирлаштирган. Хусусан, Нобел мукофоти соҳиблари — Шиня Яманака (тиббиёт), Женнифер Дудна (кимё, генларни таҳрирлаш бўйича ишланма муаллифларидан бири) жалб этилган.
Олимлар ҳужайраларни қайта дастурлаш, яъни уларни илдиз ҳужайралар (организм бутун тўқималари учун асос бўлувчи ҳали етилмаган ҳужайралар) ҳолатига қайтариш жараёнларини йўлга қўйишмоқчи.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter