Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дунёдаги энг бой аёл алмашди

Дунёдаги энг бой аёл алмашди

Фото: «Forbes.mirtesen.ru»

«Amazon» асосчиси, дунёдаги энг бой одам Жефф Безоснинг собиқ рафиқаси Маккензи Скотт сайёрамиздаги энг бой аёлга айланди. Бу ҳақда «Bloomberg Billionaires Index» рейтингида маълум қилинган.

Маккензи Скоттнинг мол-мулки 68 миллиард долларга баҳоланди: бу унинг дунё бойлари рейтингида 12-ўринни эгаллашини таъминлади. Маккензи «L'Oreal» асосчисининг невараси Франсуаза Беттанкур-Майерс (66,8 миллиард доллар) ва «Walmart» корпорацияси меросхўри Элис Уолтон (63,6 миллиард доллар)ни ортда қолдирди. Улар дунё бойлари рўйхатида 13 ва 16-поғоналарни забт этишди.

Маккензи Скотт июль ойидаёқ сайёрамизнинг энг бой аёлига айланганди, лекин бир кун ўтар-ўтмас Франсуаза Беттанкур-Майерс яна ундан ўзиб кетган. Ўша ойдаёқ Жефф Безоснинг собиқ рафиқаси АҚШнинг энг бой аёлига айланди.

Улар 2019 йилда ажрашган. Ажрашув шартига кўра, Маккензи Скотт Жефф Безосга тегишли «Amazon» акцияларининг чорак қисмига эгалик қилди: ўша вақтда 36 миллиард долларга баҳоланган. Бироқ 2020 йили коронавирус пандемияси фонида компания қоғозлари қарийб икки баравар қимматлашди. Натижада Жефф Безоснинг мол-мулки 200 миллиард долларга етиб, тарихий рекорд ўрнатди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг