Amazon тарихида энг йирик иш ташлаш бошланди
Дунёнинг энг йирик онлайн магазинларидан бўлган Amazon маҳсулотт тарқатиш марказлари ишчилари йирик иш ташлаш бошлади. Улар 19 декабр куни улар ишни муддатидан олдин тарк этди, дея ёзади AP. CNN маълумотларига кўра, ҳайдовчилар ҳам иш ташлашмоқда.
Касаба уюшмалари аввал огоҳлантирган норозилик намойишларида Ню-Йорк, Атланта ва Сан-Франциско каби йирик шаҳарлардаги марказлар ходимлари иштирок этмоқда.
Amazon Teamstears компания ходимларини музокаралар столига келишга чақириб, ишчилар учун яхши иш шароитларини талаб қилмоқда.
Касаба уюшмасининг айтишича, у Amazon компаниясида 10 000 га яқин ишчи мавжуд, бу компаниянинг АҚШдаги жами ишчи кучининг 1% дан камроғини ташкил қилади. Қўшма Штатлардаги Amazon тарқатиш марказлари сони 600 дан ошади.
Amazon иш ташлаш бўлган байрам мавсумида маҳсулот етказиб бериш вақтларига таъсир қилмаслигини айтди, деб хабар бермоқда CNN.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter