Метеорологлар «Дориан» довулининг «нишонлари»ни аниқлашди
Вайронкор денгиз бўрони — «Дориан» шу пастгача етти инсоннинг умрига завол бўлди. АҚШ президенти Дональд Трамп Шимолий Каролина штатида фавқулодда ҳолат эълон қилди. Жанубий Каролина, Флорида, Жоржия штатларининг қирғоқбўйи ҳудудларида яшовчи аҳоли хавфсиз жойларга кўчирилмоқда. Довул ҳатто Багам оролларининг бир қисмини океанга ювиб кетди. «Kp.ru» ёзишича, метеорологлар «Дориан»нинг талафот кучини 2005 йилги «Катрина»дан кам эмас деб ҳисоблашмоқда.
«Секин ҳаракатланувчи бундай довулларнинг хавфи шундаки, улар денгиздан кўпроқ сув тўплайди ва ёғингарчилик шунга яраша кучли бўлади. Худди «Катрина» ўзидан қандай зарар-оқибатлар қолдирган бўлса, бу сафар ҳам шундай ҳодиса такрорланиши мумкин», — деди Халқаро иқлим тадқиқотлари маркази катта илмий ходими Энн Софи Далоз.
Экспертнинг айтишича, ҳозир АҚШнинг Шарқий ва Ғарбий қирғоқбўйи ҳудудлари, Гавайи ҳамда АҚШнинг Кариб денгизидаги ороллари хавф остида турибди. Агар шу кетиши бўлса, «Дориан» бугун, чоршанба куни кечки пайт Жоржия ва Жанубий Каролина соҳилларига жуда хавфли масофада яқинлашади. Пайшанба куни эса табиий офат Шимолий Каролина соҳилларигача етиб бориши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter