Доналд Трамп Ким Чен Иннинг ҳолати ҳақида фикр билдирди
АҚШ президенти Доналд Трамп КХДР раҳбари Ким Чен Иннинг ҳолати ҳақида сўзлаб берди. Эслатиб ўтамиз, бир неча кундан буён Ким Чен Ин ўлим тўшагида ётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлмоқда.
Америка президентининг таъкидлашича, у КХДР раҳбари ўзини қандай ҳис қилаётгани ҳақида аниқ маълумотга эга. «Аммо бу ҳақда ҳозир гапира олмайман», — дейди у. Трамп шу билан биргаликда Ким Чен Ин билан ҳаммаси яхши бўлишига умид қилишини билдирган.
Доналд Трампнинг айтишича, КХДР раҳбарининг соғлиги ҳақидаги аниқ хабарни узоқ бўлмаган келажакда ҳамма билиб олади.
Эслатиб ўтамиз, 25 апрел санасида Хитойдаги Weibo ижтимоий тармоғида Гонконгнинг HKSTV телевидениеси вице-директори томонидан тарқатилган хабар пайдо бўлди. Унда айтилишича «анча жиддий манбалар» томонидан Ким Чен Ин вафот этгани хабар қилинган.
Япон нашрлари томонидан маълум қилинишича, КХДР раҳбари юрагида ўтказилган жарроҳлик амалиётидан сўнг оғир аҳволда бўлган. Унинг юрагига стент ўрнатиш учун амалиёт ўтказилган, аммо жарроҳнинг қўли қалтирагани туфайли операция муваффақиятсиз якунланган.
Бироз вақт муқаддам Хитой томонидан Ким Чен Инга ёрдам бериш учун шифокорлар гуруҳи юборилгани ҳам хабар қилинган эди.
Ўз навбатида АҚШ разведкасига асосланган Америка матбуоти ҳам Ким Чен Ин вафот этмагани, аммо операциядан сўнг оғир аҳволда эканини хабар қилди. Ушбу хабарни Жанубий Кореянинг «Ёнхап» агентлиги ҳам тарқатди ва ўз навбатида Жанубий Корея президенти администрацияси вакили ҳам тасдиқлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter