Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Доминикан вазири ўз кабинетида отиб ўлдирилди

Доминикан вазири ўз кабинетида отиб ўлдирилди

Орландо Хорхе Мера.

Фото: «24 News Recorder»

Доминикан Республикасининг экология ва табиат ресурслари вазири Орландо Хорхе Мера ўз кабинетида отиб ўлдирилди. Унинг қабулига келган болаликдаги дўсти олти марта ўқ узган.

Полициячилар Орландо Хорхе Мера ўлдирилган ҳукумат биноси томон югуришмоқда.
Фото: BBC

Хорхе Мера 55 ёшда эди.

Мамлакат президенти администрацияси вакили баёнотига кўра, қотил Мигел Круз қўлга олинган.

Қотиллик сабаби ўрганилмоқда. Марҳум вазирнинг оиласи қотил чиндан ҳам Хорхе Мера билан болаликдан дўст бўлганини тасдиқлади.

Хорхе Мера ҳозирги президент Луис Абинадер ҳукуматида у фаолиятга киришган 2020 йилнинг июлидан бери ишлаб келаётганди. Орландо Хорхе Мера Салвадор собиқ президенти Хорхе-Бланконинг ўғли ҳамда Доминикандаги етакчи Замонавий инқилоб партиясининг асосчиларидан бири эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг