Даниялик экстремист яна Қуръон нусхасини ёқиб юборди
Кеча, жума куни Даниянинг ўта ўнг қанот экстремистик партияси раҳбари Расмус Палудан Копенгаген шаҳридаги масжид олдида мусулмонлар учун муқаддас китоб – Қуръон нусхасини ёқиб юборди.
Қайд этилишича, воқеага журналистларнинг ўзлари гувоҳ бўлган. ОАВ маълумотларига кўра, бугун радикаллар Туркиянинг Копенгагендаги элчихонаси яқинида худди шундай акция ўтказишни режалаштирган.
Дания расмийлари акция ўтказилишига рухсат берган, Палуданнинг хавфсизлигини таъминлаш учун уни полиция ўраб олган.
Бу акциядан сўнг Туркия Ташқи ишлар вазирлиги Даниянинг Анқарадаги элчисини чақиртирган. Унга расмийлар Копенгагенда Қуръонни омма олдида таҳқирлашга рухсат бергани учун норозилик билдирилган. Туркия вазирлиги бундай хатти-ҳаракатларни қабул қилиб бўлмаслигини таъкидлаб, расмий Копенгагеннинг бу борадаги позициясини қайта кўриб чиқишга умид билдирди.
Аввалроқ, Расмус Палудан Туркиянинг Стокголмдаги элчихонаси олдида Қуръонни ёқиб юборган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter